Ўзбекистон ФИФА рейтингида юқорилади

Спорт 2576
image

ФИФА миллий футбол жамоаларининг янгиланган рейтингини эълон қилди. Ўзбекистон ушбу рейтингда ўтган ойдагига нисбатан 3 та ўринга кўтарилиб, 85-ўринни эгаллади. Ўзбекистон МТЖ 1287 очко тўплаган.

ФИФАнинг октябрь ойи рейтингида дастлабки 4 ўринда ўзгариш бўлмаган. Бельгия 1-ўрин, Франция 2-ўрин, Бразилия 3-ўрин ва Англия 4-ўринда турибди. Ўтган ойда 5-ўринда бўлган Португалия ўз ўрнини Уругвайга бўшатиб берган.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ЖЧ-2022 саралаш босқичининг сўнгги икки ўйинда Яман (5:0) ва Сингапур (3:1) устидан ғалаба қозонди. Ҳозир Ўзбекистон 6 очко тўплаган ҳолда “D” гуруҳида етакчилик қилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 112
Рейтинг: 2.9
t
×
×