Ўзбекистон FIFA рейтингида топ-50га кирди
Спорт
−
28 Март 9126 1 дақиқа
Кеча, 27 март куни Ўзбекистон миллий жамоаси Габонга қарши ўртоқлик ўйинида 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу ғалаба эвазига Ўзбекистон ҳисобига FIFA рейтингида 3,29 балл қўшилди.
Натижада Ўзбекистоннинг FIFA рейтингидаги баллари 1465,32 очкога етди. Шу тариқа, Фабио Каннаваро шогирдлари онлайн рейтингда 2 поғонага кўтарилиб, 50-ўринга кўтарилиб олди.
Габонга қарши баҳсда Элдор Шомуродов, Жоҳонгир Ўрозов ва Алишер Одиловнинг голлари эвазига Ўзбекистон 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Маълумот учун, Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилнинг 30 март куни Венесуэла терма жамоаларига қарши майдонга чиқади. Ушбу баҳс ҳам “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель