Ўзбекистон февралда 8 тонна олтин сотиб олгани маълум бўлди

Жамият

image

Жаҳон олтин кенгаши Ўзбекистон Марказий банки февраль ойида 8 тонна олтин сотиб олганини қайд этди. Бу ҳақда ташкилот веб-сайтида хабар берилди

Маълум қилинишича, глобал олтин захиралари хариди февраль ойида 52 тоннага кўтарилган (Маълумотда Россия ҳисобга олинмаган) ва кетма-кет ўн биринчи ой ўсишда давом этмоқда.

Хитой Халқ банки бир ой давомида олтин захиралари 25 тоннага ошганини маълум қилган бўлса, Туркия Марказий банки ҳам сўнгги харидларни 22 миллион тоннадан оширган. Ўзбекистон Марказий банки (8 тонна), Сингапур (7 тонна) ва Ҳиндистон захира банки (3 тонна) кўпроқ олтин сотиб олган. Қозоғистон Миллий банки ой давомида ягона сотувчи бўлиб, унинг расмий олтин захиралари 13 тоннага камайган.

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк Ўзбекистоннинг расмий халқаро захиралари йиллик ҳисобда 3 миллиард доллардан ортиқроққа камайиб, 1 март ҳолатига кўра, 33,96 миллиард долларни ташкил этгани ҳақида хабар берган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

олтин Ўзбекистон Марказий банки

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг