Ўзбекистон Эронга қарши 13 йиллик ғалабасиз сериясига чек қўядими?

Спорт

image

Эрон ва Ўзбекистон терма жамоалари Жаҳон чемпионати саралаш босқичларида ўзаро 7 марта тўқнаш келган. Шундан 3 та ўйинда форслар ғалаба қозонган, Ўзбекистон эса 1 марта зафар қучган. Қолган 3 та ўйин дуранг натижа билан тугаган. Ўзбекистоннинг ягона ғалабаси 2012 йилда қайд этилган. Ўшанда Улуғбек Бақоевнинг 71-дақиқада урган голи Ўзбекистонга Эронга қарши ўйинлардаги илк ғалабасига сабаб бўлган.

Орадан 13 йил вақт ўтди ҳамки Ўзбекистон Эронни мағлуб этолганича йўқ. 2023 йилда 2-саралаш босқичи доирасида “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Эрон ўртасидаги ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилган. Ўшанда Эрон биринчи таймда Ризоян ва Таремининг голлари эвазига 2:0 ҳисобида ғалабага эришди. Иккинчи бўлим бошида Остон Ўрунов ҳисобни қисқартирган бўлса, 83-дақиқада Игорь Сергеев гол уриб ҳисобни жанговар 2:2 кўринишига келтириб қўйган эди. 

Саралашнинг иккинчи босқичи доирасидаги жавоб ўйини 2024 йилнинг 11 июнида бўлиб ўтган. Теҳрондаги “Озодий” стадионида ўтган баҳс 0:0 ҳисобида якунланган.

Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон ва Эрон 2026 йилда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичида яна рўбаро келадиган бўлди. Ушбу босқидаги дастлабки ўйин 2024 йилнинг 10 октябрь куни “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтган ва ўшанда 0:0 ҳисоби қайд этилган. Ўша ўйиннинг 57-дақиқасида эронликлар футболчиси Солиҳ Хардани қизил карточка олиб майдонни тарк этганди. Аммо Ўзбекистон бир киши кўп бўлиб ҳам ўйин якунига қадар рақиб дарвозасини ишғол қила олмаган.

Ушбу босқичнинг жавоб ўйини бугун, 25 март куни Теҳрондаги “Озодий” стадионида бўлиб ўтади. Ушбу баҳсда Эронни дуранг натижа ҳам Жаҳон чемпионатига олиб чиқади. Агар Ўзбекистон ғалаба қозонадиган бўлса, йўлланмани қўлга киритиш учун яна бир катта қадам ташлаган бўлади. 

QALAMPIR.UZ талқини бўйича Эрон-Ўзбекистон ўйини учун тахминий таркиблар:

Эрон: Бейранванд, Хардани, Кананиздеган, Холизода, Муҳаммади, Алипур, Ғоддос, Жаҳонбахш, Гаеди, Тареми, Азмун.

Ўзбекистон: Юсупов, Сайфиев, Ҳусанов, Ашурматов, Эшмуродов, Алижонов, Ҳамробеков, Шукуров, Файзуллаев, Эркинов, Шомуродов.

Мазкур ўйин Тошкент вақти билан 21:00 да старт олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Эрон Жаҳон чемпионати саралаш босқичлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг