Ўзбекистон Эрон-АҚШ ўртасидаги тарангликка муносабат билдирди
Жамият
−
08 Январь 2020
13234Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Эрон-АҚШ ўртасида соат сайин кескин тус олаётган сиёсий вазиятга нисбатан муносабат билдирди.
"Ўзбекистонда Марказий Осиёга бевосита туташ Яқин Шарқда юз бераётган воқеалар алоҳида ташвиш билан қарши олинмоқда.
Ҳарбий-сиёсий ҳолатнинг янада кескинлашиши кўплаб инсонлар қурбон бўлишига ва кенг кўламли гуманитар фалокатга олиб келиши мумкин, ҳаётий муҳим иқтисодий алоқалар ва коммуникация йўлларини вайрон қилади, минтақавий ва глобал хавфсизликка тузатиб бўлмас зарар етказади.
Ўзбекистон томони ўта босиқлик тарафдори бўлиб, тарангликни камайтириш ва минтақадаги вазиятни мўътадиллаштириш учун қарама қарши томонларни сиёсий-дипломатик чоралар кўришга чақиради", дейилади.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Эрон Ўзбекистон учун муҳим иқтисодий ҳамкорлардан саналади. Айниқса, Эрон орқали денгиз чиқиш имкониятлари юқори.
LiveБарчаси