Ўзбекистон энергетика соҳасида янги корхона иш бошлайди

Жамият

image

Ўзбекистонда Франция билан ҳамкорликда "Uzenergoengineering–Assystem" қўшма корхонаси ташкил қилинмоқда. 

Таъкидланишича, ушбу қўшма корхона инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда барча турдаги электр тармоқлари ва энергетик объектларини лойиҳалаш билан шуғулланади. 

Бу ҳақдаги битим кеча,  24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигида "Assystem Engineeringand Operation Services S.A.S." компанияси (Франция) вакиллари билан учрашувда имзоланди.
 
Қўшма корхона Франциянинг ҳамкор компанияси ва "Ўзэнергоинжиниринг" АЖ билан биргаликда ташкил этилади ва у Ўзбекистон Республикасида масъулияти чекланган жамият шаклида фаолият юритади.

"Uzenergoengineering–Assystem" қўшма корхонасининг фаолияти барча турдаги электр тармоқлари ва энергетик объектларини лойиҳалашда инновацион технологиялар ва замонавий фан ютуқларига асосланади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Ўзбекистон Энергетика

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made