Ўзбекистон элчиси Кипр Президентига ишонч ёрлиқларини топширди
Жамият
−
19 Декабрь
1476Ўзбекистоннинг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Абат Файзуллаев (қароргоҳи Рим шаҳрида жойлашган) Кипр Республикаси Президенти Никос Христодулидисга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда “Дунё” хабар берди.
Қайд этилишича, Кипр Республикаси етакчиси хорижий дипломатлардан ишонч ёрлиқларини қабул қилиш маросимидаги нутқида янги элчиларни самимий қутлаб, уларга ўз вазифаларни амалга оширишда муваффақиятлар тилаган, шунингдек, икки ва кўп томонлама муносабатларни ривожлантиришда муносиб ҳисса қўшишига умид билдирган.
Шунингдек, Кипр Президенти Ўзбекистон билан муносабатлар истиқболларига алоҳида тўхталган.
“Ўзбекистон билан икки томонлама, шунингдек Европа Иттифоқи доирасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратамиз”, деди Президент Никос Христодулидис.
Маълумот учун, Ўзбекистон ва Кипр ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1997 йил 30 майда ўрнатилган. Абат Кипрга тайинланган Ўзбекистоннинг биринчи элчиси бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Файзуллаев 2023 йил октябрь ойида Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси лавозимига тайинланганди.
LiveБарчаси