Ўзбекистон дзюдочилари белгиланган рейс билан учиб кета олмади

Спорт

dzyudo

Аввалроқ, Ўзбекистон дзюдо терма жамоаси жорий йилнинг 28-30 январь кунлари Португалия мамлакатида ўтказилиши кутилаётган гран-при турнирида иштирок этиши ҳақида хабар берилган эди. 

Кеча, 25 январь куни мамлакатда электр энергияси билан боғлиқ юзага келган вазият, шунингдек, Истанбул (Туркия) аэропортининг ички ва ташқи рейслар учун ёпилиши натижасида терма жамоа делегацияси белгиланган муддатда учиб кета олмади. Истанбулдаги халқаро аэропорт Туркияда қалин қор ёққани сабабли номаълум муддатга ёпилган. 

“Ўзбекистон дзюдо федерацияси дзюдочиларимизнинг Португалияга етиб боришини таъминлаш мақсадида барча чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Катта эҳтимол билан терма жамоамиз Германиянинг Франкфурт шаҳри орқали Португалия Гран-приси ўтказилувчи Алмада шаҳрига етиб боради” дейилади Ўзбекистон бокс федерацияси хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Алмадада ўтказиладиган Гран-прида 5 қитъанинг 45 давлатидан 400 нафарга яқин дзюдочилар иштирок этади.

Маълумот учун, жорий йилнинг 6-12 октябрь кунлари Тошкент шаҳри дзюдо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Дзюдо Ўзбекистон МТЖ Португалия Гран-при

Баҳолаганлар

8

Рейтинг

3.5

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг