Ўзбекистон дипломлари Германияда тан олиниши мумкин

Жамият

image

Жорий 1 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Шоҳрух Ғуломов Германиянинг таълим ва миграция соҳаси мутахассисларидан иборат делегация билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, делегация таркибига Германия ҳудудий савдо-саноат палаталарининг директорлари, шунингдек, GP Günter Papenburg AG таъсисчи компанияси томонидан ташкил этилган инвестиция компаниялари раҳбарлари кирган.

Учрашувда бир қатор истиқболли йўналишлар бўйича ҳамкорлик масалалари, шу жумладан:

Ўзбекистон ёшларини илғор технологияларга ўргатиш ва кейинчалик уларни Германия корхоналарига ишга жойлаштиришни назарда тутувчи қўшма лойиҳаларни амалга ошириш;

Германиялик мутахассисларга Ўзбекистонда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун имтиёзлар бериш;

Ўзбекистон дипломларининг Германияда тан олиниши ва Ўзбекистон олий ўқув юртлари ва касб-ҳунар коллежларининг Германия таълим вазирлигининг ANABIN ахборот базасига киритилиши муҳокама қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2024 йил 15 сентябр куни Олаф Шольцнинг ташрифи чоғида Самарқанд шаҳрида имзоланган Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги миграция соҳасида шериклик бўйича битим тасдиқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Ўзбекистон диплом

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг