Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги миграция соҳасида шериклик битими тасдиқланди
Жамият
−
05 Март
8129Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги миграция соҳасида шериклик бўйича битим тасдиқланди. Президентнинг шу ҳақдаги тегишли қарори кеча, 4 март кунии қабул қилинди.
Қарорга кўра, Ўзбекистон ва Германия Федератив Республикаси Ҳукуматлари ўртасида миграция ва мобиллик соҳасида кенг қамровли шериклик тўғрисидаги битим тасдиқланди.
Битим 2024 йил 15 сентябрда Самарқанд шаҳрида имзоланган.
Шартномани амалга ошириш учун Миграция агентлиги ташқи меҳнат миграцияси қисми бўйича, Ички ишлар вазирлиги реадмиссия қисми бўйича масъул бўлган ваколатли органлар этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда унинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминлайди.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил сентябрь ойида Германия федерал канцлери Олаф Шольц Ўзбекистонга келган эди. Ўшанда Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёев ва Олаф Шольц иштирокида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Қўшма декларация қабул қилинганди. Унга кўра, расмий ташриф доирасида 8 та икки томонлама ҳужжат имзоланган.
LiveБарчаси
Тренддагилар


