Ўзбекистон Бишкек электр станциясида юз берган портлаш муносабати билан ёрдам кўрсатади
Local
−
03 February 2024 10288 1 minute
Ўзбекистон томони Қирғизистонга Бишкек иссиқлик электр станциясидаги авария муносабати билан зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов қирғизистонлик мавқедоши Жээнбек Кулубаев билан телефон орқали мулоқотида маълум қилди.
Саидов Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра, Ўзбекистон томони Бишкек иссиқлик электр станциясида юз берган авария муносабати билан Қирғизистонга зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирган.
Хусусан, Ўзбекистон томони ёрдам сифатида Андижондан Ўш шаҳрига суюлтирилган газбаллонлари жўнатилишини эълон қилган.
Ўз навбатида, Кулубаев ёрдам учун самимий миннатдорлик билдирган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 2 февраль куни Бишкек иссиқлик электр станциясида авария юз берганди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August