Бишкек электр станциясида йирик портлаш содир бўлди
Олам
−
02 Февраль
5989Бугун тунда Бишкек иссиқлик электр станциясида авария юз берди. Бу ҳақда “Nur.kz” хабар берди.
Бахтсиз ҳодиса эрталаб соат 3:00 да содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, иситиш қозонларидан бири портлаган.
Қирғизистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги журналистларга қозон ускунаси операторлари жароҳатлангани ҳақида маълум қилди.
Шифокорларнинг сўзларига кўра, икки беморда ўта оғир куйиш шоки, учинчисида эса ўртача жароҳат бор. Бишкекдаги мактаблар ва болалар боғчалари 5 февралга қадар масофавий таълимга ўтган.
Нашрнинг ёзишича, Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров Қозоғистонга ташрифини тўхтатиб, Бишкекка қайтмоқда.
Маълум қилинишича, Вазирлар Маҳкамаси раҳбари пойтахтга келиши билан иссиқлик электр станциясидаги фавқулодда ҳолат юзасидан Президент маъмуриятида йиғилиш бўлиб ўтади.
“Президент Садир Жапаров вазиятни шахсий назоратида ушлаб турибди”, дейди унинг матбуот котиби.
Мазкур иссиқлик электр станцияси 1961 йилдан бери ишлаб келмоқда.