Ўзбекистон билан Осиё кубоги финалида ўйнашни хоҳлагандим – Руслан Ятимов 

Спорт

image

Тожикистон терма жамоаси ва “Истиқлол” клуби дарвозабони Руслан Ятимов 2024 йилги Осиё кубоги финалига чиқиш ва Ўзбекистон терма жамоаси билан ҳал қилувчи ўйинда тўқнаш келиш истагида эканлигини тан олди. Бу ҳақда посбон “Championat” сайтига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Биз финалда Ўзбекистон билан ўйнамоқчи эдик. Афсуски, ҳар икки жамоа ҳам Осиё кубогидаги ўйинларини чорак финалда якунлади”, дейди Ятимов .

Қайд этиш жоиз, Тожикистон терма жамоаси Осиё кубогининг 1/4 финалига йўл олди ва турнирнинг финалчиси Иорданияга имкониятни бой берди (0:1). Ўзбекистон терма жамоаси эса қитъа чемпионатининг чорак финалида якунда Осиё кубоги ғолибига айланган мезбон Қатар билан куч синашиб, пенальтилар сериясида ютқазди.

Маълумот учун, 25 ёшли Ятимов 2019 йилдан буён мамлакат терма жамоаси дарвозасини қўриқлаб келади. “Transfermarkt”га кўра, посбоннинг қиймати 900 минг еврони ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Осиё кубоги Руслан Ятимов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг