Ўзбекистон байроқдори Олимпиада медалини нақд қилди
Спорт
−
03 Август
16663Париж Олимпиадасида Ўзбекистон делегациясига байроқдорлик қилган боксчи Абдумалик Халаков мусобақанинг бронза медалини нақд қилди.
Чорак финал баҳсида Халоков испаниялик Хосе Бротонсга қарши рингга кўтарилиб, мутлақ устунликда ғалаба қозонди ва турнирнинг ярим финалига йўл олди.
Халоковгача Баҳодир Жалолов, Лазизбек Мулложонов ва Ҳасанбой Дўсматов Олимпиада медалини кафолатлаганди.
Қайд этиш жоиз, бугунги кун дастурида яна икки нафар ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Навбаҳор Ҳамидова Париж Олимпиадасининг медалини кафолатлаши мумкин.
LiveБарчаси