Ўзбекистон армияси аскарларининг неча фоизи эмлангани маълум бўлди

Жамият 3628
image

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларининг деярли 100 фоизи коронавирусга қарши эмлаб бўлинган. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, эмлаш ишларини сифатли ташкил этиш мақсадида Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм ва муассасалар тиббиёт ходимларидан 647 нафар вакцинаторлар тайёрланди, шунингдек, тиббиёт пунктларида 81 та эмлаш пунктлари, Марказий ҳарбий клиник госпитали, Марказий шифохона ва ҳарбий госпиталларда 8 та эмлаш бригадаси ташкил этилди. Штатида тиббиёт хизмати, тиббиёт хизматининг шифокор лавозими бўлмаган ҳарбий қисм ва муассасаларнинг шахсий таркиби ҳаракатдаги эмлаш бригадалари томонидан эмлаш ишлари олиб борилиши йўлга қўйилди.

Эмлашда асосан ZF-UZ-VAC-2001 хитой-ўзбек вакцинасидан, шунингдек “Спутник V”, Moderna вакциналаридан фойдаланилмоқда.

Бугунги кунга келиб Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларининг 94,7 фоизи — 1-босқичда, 91,6 фоизи — 2-босқичда, 61,1 фоизи эса 3-босқичда эмланди.

Жорий йилнинг август ойидан бошлаб Қуролли Кучлар ишчи ва хизматчиларини эмлаш йўлга қўйилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 116
Рейтинг: 3
Теглар
t
×