Ўзбекистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Спорт 3983
image

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Аргентина билан иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий веб-сайтида хабар қилинган

Маълум қилинишича, Ўзбекистон футзал терма жамоаси 28 январдан 4 февралга қадар ўқув-машғулот йиғини ўтказади. Баходир Аҳмедов мураббийлиги остидаги футзалчилар йиғин давомида Аргентина вакилларига қарши иккита учрашувда майдонга тушади. Ушбу баҳслар 2 ва 3 февраль кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

 

Хабарга кўра, амалдаги Жаҳон чемпиони ҳисобланган Аргентина футзал терма жамоаси 30 январь куни Тошкентга етиб келади.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 50
Рейтинг: 3.1
t
×