Ўзбекистон аэропортларида “божхоначисиз назорат” тизими ишга туширилади

Жамият

image
0:00
0:00
download
Божхона тизими пастдан бошлаб, энг юқори бўғингача ўзгариши керак – Президент north_east

Божхона тизими пастдан бошлаб, энг юқори бўғингача ўзгариши керак – Президент

Ўзбекистондаги аэропортларда “божхоначисиз назорат” тизими жорий этилади. Бу ҳақда бугун, 17 февраль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида ўтказилаётган йиғилишда сўз борди.

Йиғилишда мамлакатдаги айрим божхона постлари ичимлик ва электр энергияси билан таъминланмагани, уларга олиб борувчи йўллар таъмирталаб эканлиги, бу аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётгани қайд этилди.

Шу муносабат билан Президент ҳар бир чегара божхона постида манзилли ишларни амалга ошириш вазифасини қўйди.

Ҳокимларга авваламбор йўловчиларнинг 90 фоизи, юк автомобилларининг 70 фоизи ўтадиган 22 та чегара постига олиб борувчи йўллар ва бошқа инфратузилмани яхшилаш юзасидан кўрсатма берилди.

Шунингдек:

•    “Дўстлик” ва “Яллама” постлари олди ҳудудларида ташқи савдо марказларини ишга тушириш;

•    “Олот” постига туташ ҳудудда логистика, сервис ва бошқа инфратузилма объектларини ташкил этишни бошлаш;

•    1 апрелга қадар Самарқанд халқаро аэропортида, кейинчалик барча аэропортларда “божхоначисиз назорат” тизимини ишга туширишга топшириқ берилди.


Мақола муаллифи

Теглар

божхона

Баҳолаганлар

364

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг