Ўзбекистон аҳолисининг қўлида қанча нақд пул борлиги айтилди

Жамият

image

Жорий йилнинг июль ойида Ўзбекистонда муомалада бўлган нақд пуллар миқдори 40 трлн 512 млрд сўмни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Марказий банк томонидан эълон қилинган 2022 йил 1-ярим йиллик якунлари бўйича пул агрегатлари статистикасида келтирилган.

Унга кўра, миллий валютадаги пул массаси миқдори ўтган ойга нисбатан қарийб 5,4 трлн сўмга кўпайган ва 113,6 трлн сўмга етган.

Май ойидан фарқли равишда, июнь ойида чет эл валютасидаги депозитлар (миллий валюта эквивалентида) миқдори 5 трлн 425 млрд сўмга камайган.
 
Миллий валютадаги пул массасининг барча турлари миқдори ошган, хусусан, муомаладаги нақд пуллар ҳам 3 трлн 645 млрд сўмга кўпайган ҳамда уларнинг миқдори 40 трлн 512 млрд сўмни ташкил қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

пул

Баҳолаганлар

2232

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг