Ўзбекистон аҳолиси қачондан коронавирусга қарши эмланиши айтилди

Жамият

image

Ўзбекистонда февраль ойининг охири, март ойининг бошида коронавирусга қарши вакцинация жараёни бошланиши мумкин. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбарининг ўринбосари Ботиржон Қурбонов “Замон” дастурига интервьюсида маълум қилди.

Ботиржон Қурбоновнинг сўзларига кўра, жорий йилнин 8 январь куни Ўзбекистон аҳолисининг 20 фоизига етарли миқдорда вакцина учун буюртма берилган.

“Ўзбекистонда иммунизация тадбирлари жами аҳолини қамраб олиши режалаштирилган. Pfizerкомпанияси вакцинани 1-1,5 ойда етказиб берса, февраль ойининг охири, март ойининг бошида эмлаш ишлари бошланади”, дейди Ботиржон Қурбонов.

Бугунги кунда ЖССТ қўллашга рухсат берган АҚШнинг Pfizer ва Германиянинг BioNTech корхоналари томонидан ишлаб чиқилган вакцинани Ўзбекистонда ҳам эмлаш жараёнига жалб қилиш ва фуқароларни эмлаш тўғрисида 100 минг дозага расман бюртма берилган.


Мақола муаллифи

Теглар

вакцина

Баҳолаганлар

378

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг