Ўзбекистон 46,8 млн долларлик узум экспорт қилди
Жамият
−
14 Сентябрь 2020
5304Бу йил Ўзбекистон 13 та давлатга 51 минг тоннадан кўпроқ узум экспорт қилди. Чет давлатларга асосан Фарғона, Тошкент, Хоразм ва Наманган вилоятларида етиштирилган узум маҳсулотлари юборилди. Бу ҳақда давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Қайт этилишича, мамлакатда жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, қиймати 46,8 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 51 минг тоннадан зиёд узум маҳсулоти хорижга экспорт қилинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10,4 минг тоннага кўп.
Маълумотларга кўра, экспорт қилинган узум маҳсулотининг асосий улуши Фарғона (15,3 минг тонна), Тошкент (9,6 минг тонна), Наманган (7,2 минг тонна), Хоразм (3,6 минг тонна) ва Қашқадарё (3,1 минг тонна) вилоятлари ҳиссасига тўғри келди.
Ўзбекистон боғларида етиштирилган узум маҳсулотининг асосий 22,8 минг тоннаси Қозоғистонга юборилган. Шунингдек, Россия Федерациясига 20,6 минг тонна ва Қирғизистонга 7,1 минг тонна узум экспорт қилинган.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
LiveБарчаси