Ўзбекистон ҳудудларидаги инфляцияни жиловлаш туман ҳокимлари зиммасига юклатилди
Local
−
11 August 2023 7181 1 minute
Ўзбекистонда бундан буён туман ҳокимлари ўз ҳудудида инфляцияни жиловлаш учун шахсан жавоб беради. Бу ҳақда бугун, 11 август куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Давлат раҳбари такрорий экинлар экилиши ҳолатига тўхталиб ўтар экан, бундай ишлар тўғри ташкил этилмагани боис айрим ҳудудларда июль ойида сабзи нархи 52 фоизга ошганини, помидор 2 баравар, бодринг 1,7 баравар қимматлашганини танқид қилган. Бундан ташқари, республика бўйича бор-йўғи 44 минг гектарга такрорий экин сифатида картошка экилган.
Умуман олганда, ўтган ойда йиллик инфляция даражаси 8,9 фоизни, озиқ-овқат маҳсулотларида эса 10,7 фоизни ташкил этган. Бу борада картошка, пиёз, ун ва ёғ маҳсулотлари ўтган йилга нисбатан арзонлашган.
“Шу ўринда ҳокимларни қатъий огоҳлантираман. Нархларни жиловлаш тадбиркорларга маҳсулотини мажбурлаб арзон нархларда соттириш ҳисобидан бўлмаслиги керак. Бу ишлар фақат ва фақат такрорий экинларни кўпайтириш ва маҳсулот ҳажмини ошириш орқали таъминланиши шарт”, дейди Президент.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ республикадаги 94 та туман ва шаҳар ўз аҳолисини картошка билан таъминлай олмаётгани айтилганди.
.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August