Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди 

Жамият

image

Андижон вилоятида бугун, 12 декабрь куни соат 03:30 да зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилган. 

Таъкидланишича эпимарказ Жалақудуқ туманида бўлган. Зилзила координаталари: 40,68 градус шимолий кенглик; 72,57 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,7. Чуқурлик 5 километр. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 289 километр жанубий-шарқда. 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи: 

• Хўжаобод туманида 4 балл, 5 километр; 

• Жалақудуқ туманида 4 балл, 8 километр; 

• Булоқбоши туманида 3 балл, 12 километр; 

• Андижон туманида 3 балл, 17 километр; 

• Андижон шаҳрида 2-3 балл, 22 километр; 

• Қўргонтепа туманида 2 балл, 27 километр; 

• Асака туманида 2 балл, 29 километр; 

• Марҳамат туманида 2 балл, 29 километр.


Мақола муаллифи

Теглар

зилзила

Баҳолаганлар

445

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг