Ўзбекистон ҳарбийлари Россияга ёрдамга юборилиши режалаштирилганмиди? Вазирлик изоҳ берди
Жамият
−
26 Июнь 2023
61639Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчилари ҳарбий техникаларда Россия Федерациясига ёрдам бериш учун полигон ҳудудида шай бўлиб тургани, аммо вазият ўзгаргани учун боришдан қолдирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти расмий муносабат билдирди.
“Мазкур хабар ҳақиқатга тўғри келмайди. Тасвирланган видеода шу йилнинг март ойида Чирчиқ шаҳрида бўлиб ўтган Ватанпарварлик фестивалига жалб этилган техникалар акс этган”, дейилади баёнотда.
Шунингдек, Мудофаа вазирлиги республикадаги барча электрон нашрлар ва блогерлардан маълумотларни нотўғри талқин қилмасликларини сўраган. Шу билан бирга асосланмаган ёлғон хабар тарқатганлик учун жавобгарлик мавжудлигини эслатиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 24 июнь куни “Вагнер” жангчилари Ростовдаги Жанубий ҳарбий округ штаб-квартирасини эгаллаб олганди. Москвада ҳам хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Бунинг ортидан Россия Мудофаа вазирлиги “Вагнер” ҳужум отрядлари жангчиларига, Президент Владимир Путин эса россияликларга мурожаат билан чиқди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги элчихонаси Россияда бўлиб турган фуқароларини огоҳлантирди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь