“Uzbekistan airways” ва “Ўзбекистон темир йўллари” томонидан ҳунармандларга йўл чипталари учун имтиёзлар берилади
Жамият
−
30 Ноябрь 2019
4719Aввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Mирзиёев жорий йилнинг 28 ноябр куни “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
Ҳужжатга асосан, “Uzbekistan airways” АЖ ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга ҳунармандчилик соҳасидаги нуфузли халқаро фестиваль ва кўргазмаларда қатнашадиган Миллий каталогга киритилган ҳунармандлар учун йўл чипталарига имтиёзлар қўллаш тавсия этилади.
Бунда хорижий давлатларда анъанавий тарзда ўтказиладиган ҳунармандчилик соҳасидаги нуфузли халқаро фестиваль ва кўргазмаларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хориждаги дипломатик ваколатхоналари орқали хорижий давлатларда анъанавий тарзда ўтказиладиган ҳунармандчилик соҳасидаги нуфузли халқаро фестиваль ва кўргазмаларда ҳунармандлар иштирок этишлари учун зарурий ташкилий кўмак кўрсатилишини таъминланади.
Шаҳноза Тўрамуротова
LiveБарчаси