“Uzbekistan Airways“ АЖда бир қатор тайинловлар бўлди
Жамият
−
19 Август 2023
11323“Uzbekistan Airways“ акциядорлик жамияти Бошқарув раисига ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги қарорига кўра, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 58 ва 59-моддаларига асосан “Uzbekistan Airways” акциядорлик жамиятининг Бошқарув раиси ўринбосарлари тайинланган.
Унга кўра, Алишер Абдуваҳобович Сатторов уч йил муддатга “Uzbekistan Airways“ акциядорлик жамияти Бошқарув раиси Шуҳрат Худойқуловнинг трансформация, молиявий ва рақамлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимини эгаллаган. Яна шунча муддатга Шахзод Илёсович Икромов раиснинг парвоз ишларини ташкил этиш бўйича ўринбосари ҳамда Шуҳратилло Шавкатович Ёдгоров тижорат ва туризм бўйича ўринбосари этиб тайинланган.
Шунингдек, мазкур қарор ижросини таъминлаш Стратегик ислоҳотлар агентлиги Бош директорининг биринчи ўринбосари Абдулла Абдуқодиров зиммасига юклатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Раъно Фрунзеевна Жўраева “Uzbekistan Airports” раҳбарлигидан кетгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, йиғилишда Жўраеванинг ўрнига “Uzbekistan Airports” акциядорлик жамиятининг бошқарув раиси вазифасини бажарувчи этиб Жавлонбек Ойбекович Умархўжаев тайинланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь