Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 1300 га яқинлашди
Жамият
−
15 Апрель 2020
113722020 йил 15 апрель соат 16:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1275 нафарни ташкил қилмоқда.
Маълумот учун, кеча, 14 апрель куни Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ ҳолат 167 тага ортиб, кунлик рекордни янгилаганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Бугунгача касалланганларнинг 99 нафари даволанган, 4 нафари вафот этган.
Шунингдек, бугун Ўзбекистонда илк бор коронавирус аниқланганига бир ой бўлди. Ушбу вақт ичида мамлакатда қандай воқеалар содир бўлгани ҳақида ушбу мақолада ўқиб олишингиз мумкин.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь