Ўзбек енгил атлетикаси юлдузидан навбатдаги олтин медаль
Спорт
−
24 Июнь 2019
5149Кеча, 23 июнь куни Польшанинг Ополе шаҳрида енгил атлетика бўйича “Opolski Festiwal Skoków” халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. Жаҳоннинг таниқли атлетлари иштирокида кечган баҳсда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам ўз омадини синаб кўришди.
Қувонарлиси, мусобақада аёллар ўртасида баландликка сакраш секторида қатнашган ўзбек спортчиси Надия Дусанова олтин медални қўлга киритди. Иккинчи ўрин Украина вакиласи Ирина Герашенкога насиб этган бўлса, италиялик Алессия Трост кучли учликни якунлаб берди.
Эътиборлиси, барча совриндорлар бир хил 1.86 метр натижа қайд этишган. Дусанова ушбу баландликни биринчи уринишнинг ўзидаёқ забт эта олгани унинг юқори ўриндан жой олишини таъминлади. Қолган совриндорлар бу натижа учун 2 тадан уриниш сарфлашди.
LiveБарчаси