Ўзбек спортида энг яхшилар аниқланди
Спорт
−
24 Декабрь 2022
12814Кеча, 23 декабрь куни "Миллий спорт мукофоти-2022" тадбири доирасида Ўзбекистонда йилнинг энг яхши спортчилари, мураббийлари ва ўзбек спортига ҳисса қўшган фидойилар тақдирланди.
Йилнинг энг яхши спортчиларига 5000 доллар пул мукофоти тақдим этилган бўлса, қолган номинацияларда ғолиб чиққанларга 15 миллион сўм пул мукофоти берилди.
"Миллий спорт мукофоти-2022" мукофоти соҳиблари:
Йилнинг энг яхши ёш спортчиси: Гулсевар Ғаниева (Бокс бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони);
Йил кашфиёти: Шарифа Давронова (Енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасида икки карра Осиё ва бир карра жаҳон чемпиони, Ислом бирдамлик ўйинлари ғолиби);
Йилнинг энг яхши ҳаками: Эшпўлат Ҳидоятов (Спорт курашлари);
Йилнинг энг яхши спорт шифокори: Рустам Аблялимов (Велоспорт);
Йилнинг энг яхши ёш паралимпиячиси: Азизбек Бойназаров (Парасузиш, Ислом бирдамлик ўйинлари ғолиби);
Йилнинг энг яхши параспорт мураббийи: Бобур Қўзиев (Паратаэквондо);
Йилнинг энг яхши аёл паралимпиячиси: Гулжаной Наимова (Паратаэквондо, паралимпия ўйинлари ғолиби, жаҳон чемпиони);
Йилнинг энг яхши эркак паралимпиячиси: Сервер Ибрагимов (пара ўқ отиш, жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби);
Матонат рамзи номинацияси ғолиблари: Рустам Меҳмонов ("Матонат футбол" ногирон-ампутантлар футболини ривожлантириш маркази раиси) ва Баҳтиёр Ражабов (Футбол бўйича ногирон-ампутантлар терма жамоаси фаҳрийси);
Йилнинг энг яхши параспорт клуби: Спорт курашлари клуби;
Йилнинг энг яхши спорт журналисти: Камолиддин Алимов;
Энг фаол спорт тарғиботчиси: Тимур Низаев
Энг яхши матбуот хизмати: Виталий Жудро (Енгил атлетика);
Олимпизм тарғиботи йўлидаги узоқ йиллик хизмати учун: Анвар Авазхўжаев;
Йилнинг энг яхши терма жамоаси: Оғир атлетика терма жамоаси;
Энг яхши федерация: Ўзбекистон шахмат федерацияси;
Спорт тадбирларини ўтказиш бўйича энг яхши ташкилотчи: Ўзбекистон йилқичилик ва от спорт федерасияси;
Спорт сохасидаги кўп йиллик хизматлари учун: Биродар Абдураимов (Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий, "Ўзбекистон ифтиҳори" фаҳрий унвони соҳиби);
Миллий спорт турларини оммавийлаштиришга қўшган ҳиссаси учун: Ниғматилла Йўлдошев (Ўзбекистон Республикаси бош прокурори);
Хотин-қизлар спортини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун: Танзила Нарбаева (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси, Ўзбекистон велосипед спорти федерасияси раҳбари);
Ёшларни соғлом турмуш тарзига жалб қилишдаги хизматлари учун: Абдусалом Азизов (Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбари);
Халқаро тадбирларнинг энг яхши ташкилотчиси: Осиё Олимпия Кенгаши;
Йилнинг энг яхши мураббийи: Илиас Илиадис (Дзюдо);
Йилнинг энг яхши аёл спортчиси: Светлана Осипова (Таэквондо бўйича жаҳон чемпиони);
Энг яхши эркак спортчи: Музаффарбек Тўрабоев (Дзюдо бўйича жаҳон чемпиони).
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь