Шерали Жўраев 77 ёшида вафот этди
Маданият-санъат
−
04 Сентябрь 2023
60725Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев 77 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Ўзбекконцерт” хабар берди.
Шерали Жўраев 1947 йилнинг 12 апрелида Андижон вилоятининг Асака туманида туғилган. 1987 йилда Шерали Жўраевга Ўзбекистон халқ артисти, 2018 йилда Тожикистон халқ артисти унвонлари берилган. 1991 йилда у Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти билан тақдирланган. 2022 йилнинг 12 апрелида Президент фармонига биноан Шерали Жўраев ўзининг 75 йиллик юбилейида “Эл-юрт ҳурмати“ ордени билан мукофотланган.
Шерали Жўраев табиатан ширали овозга эга эди. Унинг ижросидаги қўшиқлар халқчиллиги, мушоҳада ва фалсафий мазмунга бойлиги, беназир жозибаси билан ажралиб туради.
Жўраев репертуари кўп қиррали ва ранг-баранг бўлиб, қўшиқлари асосини Шарқ мумтоз (Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Саъдий Шерозий, Ҳофиз, Машраб, Огаҳий, Жалолиддин Румий, Жомий ва бошқалар) ва замонавий (Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов ва бошқалар) шоирларнинг шеърлари ташкил этади.