Ўзбек полвони Грузияда бронза медалини қўлга киритди

Спорт

image

Бугун, 29 март куни Грузия пойтахтида дзюдо бўйича Гран-при сериясига кирувчи мусобақанинг биринчи кун беллашувлари бўлиб ўтмоқда. Турнирнинг ушбу кунида баҳс олиб борган ўзбеистонлик спортчи Шарофиддин Лутфуллаев бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда МОҚ Матбуот хизмати хабар тарқатди.

60 килогарммгача вазн тоифасида гиламга чиққан Шарофиддин ушбу медални қўлга киритиш учун мўғулистонлик Болдбатар Ганбатни мағлуб этди. Шу тариқа Лутфуллаев бронза медали билан бирга Токио Олимпиадаси йўлланмаси учун қимматли 350 рейтинг очкосини ҳам ўз ҳисобига қўшиб қўймоқда.

Бу Лутфуллаев  учун Гран-при тоифасидаги мусобақаларда қўлга киритилган 13-медаль бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

дзюдо Шарофиддин Лутфуллаев

Баҳолаганлар

15

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг