Ўзбек-қозоқ чегарасида турнақатор навбат юзага келди
Олам
−
24 Май 2023
10619Қозоғистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош Туркистон вилоятидаги божхона постида юзлаб юк машиналар тирбандликда қолиб кетмоқда. Бу ҳақда “Zakon.kz” нашри хабар берди.
Таъкидланишича, ҳайдовчилар навбатда бир неча кунлаб туришга мажбур бўлмоқда. Назорат пунктидан тезроқ ўтиш учун эса қўшимча пул тўлашлари керак.
“Казигурт” назорат пункти яқинидаги автомагистралда кўп километрлик тирбандлик юзага келган. Юк ортилган машина ҳайдовчилари Ўзбекистонга киришга ҳаракат қилмоқда”, дейилади хабарда.
Юк ташувчилардан бирининг айтишича, у бир кунда бор-йўғи 200 метр олдинга ҳаракатланишга эришган. Ҳайдовчилар машиналар исталган дақиқада олдинга силжийди ва навбатни йўқотиши мумкин.
Маълумотларга кўра, юк машиналарининг тирбандликда қолиб кетишига “Қоплонбек” постида олиб борилган реконструкция ишлари сабаб бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь