Ўзбек футболидаги парда ортидаги қинғирликлар ҳақида очиқ интервью
Интервью
−
10 Июнь 2019
14271Охирги икки йилликда Ўзбекистон Республикасида футболнинг ҳолати қанчалик ўзгарди? Футболнинг тепасида бўлган раҳбарлар унинг ривожи учун нималар қила олди-ю, нималар ҳали ҳам ислоҳотга муҳтож?
Бу каби кўпчиликка мавҳум бўлган муаммоли саволлар билан QALAMPIR.UZ мухбири Ўзбекистон ПФЛ бош директори Омонжон Файзуллаевич Ғофуров ҳузурида меҳмонда бўлди. 10 июнь соат 19:00. Ваъда қилганимиздек бу қизиқарли суҳбат айни дамда сизнинг эътиборингизга ҳавола этилмоқда. ПФЛ раҳбари ўз фаолияти давомида тақдим этган биринчи катта интервьюни ҳозирнинг ўзида юқоридаги слайдерда, YouTube’даги саҳифамизда томоша қилишингиз мумкин. Кўрсатув ҳомийси CocaCola.
Маълумот учун, 2017 йилда ташкилот директорлигига Омонжон Ғофуров тайинланди. “Бугунги кунда ташкилот томонидан ички чемпионат савиясини кўтариш учун бир қанча ишлар амалга оширилмоқда”, деган гапларни кўп эшитяпмизу натижа мақтанишга арзигулик эмас. Олдинда ҳал этилиши керак бўлган муаммолар талайгина.
Ўзбекистон ҳудудида ташкил этиладиган футбол бўйича ички мусобақаларга масъул бўлган ташкилот раҳбари биз билан суҳбатда бугунги кунда ўзбек футболидаги оғриқли нуқталар, амалга оширилган ва оширилиши керак бўлган долзарб масалалар бўйича очиқ-ойдин ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
Суҳбат давомида Омонжон Ғофуров ПФЛ раҳбари сифатида қанча ойлик маошга ишлаётгани ҳақида рўй-рост айтиб ўтди. Бундан ташқари ПФЛ раҳбари ўзбек клубларининг хусусийлаштириш жараёнлари, клублардаги маркетинг тизими, Про лигасининг қандай қилиб яна ҳаваскор лигага айланиб қолгани ва бунга ким айбдор эканлигига ҳам ойдинлик киритиб ўтди.
Шунингдек интерьвю жараёнида, кўпчиликни қизиқтирган қуйидаги мавзуларга ҳам Ғофуров томонидан батафсил жавоб берилган:
• Алишер Усмоновнинг “Пахтакор” клубини сотиб олиши;
• МТЖ бошқарувида Эктор Купер олдига қўйилган вазифалар;
• Ўзбекистонда футболни ривожлантириш учун ҳамма нарсага қўли етадиган одам;
• 6 йилга футболдан четлатилган Илҳом Мўминжонов ишининг асл сабабалари;
• Суперлига клубларида содир этилган молиявий қинғирликлар;
• чемпионатдаги ҳакамлик муаммолари ва уларнинг сабаблари.
Шунингдек, ПФЛ директори суҳбат давомида, Илҳом Мўминжонов қайси клублар билан келишилган ўйинларда иштирок этгани, ПФЛ раҳбари сифатида қанча ойлик маошга ишлаётгани, Суперлигада ҳакамлар қайси жамоага қарши ишлаётгани, жамоаларга ҳар мавсумда неча млрд сўм ажратилиши, нега ҳар доим чемпионат ўйинлари кеч бошланиши билан боғлиқ танқидий саволларга ҳам очиқ жавоб берди.