Ўзбек фильми Анапа фестивали ғолиби бўлди
Жамият
−
09 Сентябрь 2019
3548Россиянинг Анапа шаҳрида ўтказилган XXVIII “Киношок” очиқ фестивалида энг яхши тўлиқ метражли фильми учун “Золотая лоза” (“Олтин новда”) бош совринини ўзбекистонлик Умид Ҳамдамов тасвирга олган “Иссиқ кулча” фильми қўлга киритди. Фильмдаги роллардан бирини ижро этган Феруза Саидова фестивальнинг энг яхши актрисаси деб топилди.
“Иссиқ кулча” фильмидаги воқеалар ўсмир қиз Зулфиянинг бувиси ва янгаси билан муносабатлари ҳақида боради. Зулфиянинг онаси шаҳарда ишлашга мажбур, қиз эса қишлоқда бувиси билан яшайди. Қиз шаҳарга онасининг олдига кетишни, уни ёнида бўлишни орзу қилади.
Фильм 2018 йилда “Ўзбеккино” миллий агентлиги буюртмаси асосида суратга олинган. У “Олтин Ҳумо” миллий мукофоти учун ўтказилган танловда “Йилнинг энг яхши фильми”, “Энг яхши сценарий” ва “Энг яхши монтаж” номинациялари бўйича ғолибликка лойиқ кўрилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь