Ўзбек боксчисидан супер оғир вазн тоифасида супер накаут

Спорт

image

Ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов бугун профессионал боксдаги бешинчи жангини ўтказди. АҚШнинг Калифорния штатида кечган баҳсда ўзбек боксчиси ўз устунлигини намойиш қилиб, якунда ҳам чиройли ғалабани тантана қилди.

Америкалик Уилли Харвейга қарши рингга кўтарилган Баҳодир жанг тўлиқ якунига етмасдан рақибини нокаутга учратди. Таъкидлаш жоиз, жанг санасига бир неча кун қолганда рақиб ўзгарган эди. Бироқ бу ҳолат Жалоловга сира ҳалал бермади.

Шу тариқа ўзбекистонлик спортчи ўзининг бешинчи жангини ҳам муддатидан аввал якунлаб, супер оғир вазн тоифасининг рейтингида янада юқори поғонага кўтариладиган бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

профессионал бокс Баҳодир Жалолов

Баҳолаганлар

241

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг