Ўзбек боксчиси профи рингдаги илк жангига қандай либосда чиқиши маълум бўлди

Спорт

image

Аввал хабар берганимиздек, ўзбекистонлик боксчи Шаҳобиддин Зоиров бугун профессионал боксда дебют жангини ўтказади.

Рио Олимпиадаси қаҳрамонларидан бири профи рингдаги илк жангига қуйидаги либосда чиқиб келади.

Зоиров “МТК” промоутерлик компанияси билан шартнома имзолаган эди. Унинг дебют жангдаги рақиби индонезиялик Энтони Хольт бўлади. Мазкур баҳси БААда ташкил қилинади.

Маълумот учун, Хольт шу пайтгача 10 та жанг ўтказган ва уларнинг 5 тасида ғалаба қозонган. Шунингдек, унинг ҳисобида 4 мағлубият ва 1 дуранг ҳам бор.

Кеча жангдан аввал матбуот анжумани ва вазн ўлчаш маросими бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Унда Шаҳобиддин 54,88 кг, унинг рақиби эса 54,38 кг вазнда, дея қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

профессионал бокс Шаҳобиддин Зоиров

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг