Ўзбек боксчиси афсонавий Головкинга қиёсланди
Спорт
−
29 Май 2019
4772Машҳур қозоғистонлик боксчи Геннадий Головкиннинг промоутери Том Леффлер ўзбекистонлик профессионал боксчи Исроил Мадримов ҳақида илиқ фикрлар билдириб ўтди.
“8 июнь кунги шоуда Исроил Мадримов ҳам иштирок этади. Жанг 10 раундга мўлжалланган. Унинг рекорди 2-0, иккита нокаут билан. У Ломаченконинг йўлидан кетмоқда, чунки у ҳам проф рингда 10 раундлик жанг билан дебют қилган эди”, деди Леффлер.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бошқа бир машҳур промоутер Эдди Хирн Исроилга “Монстр” лақабини берганди.
Маълумот учун, Исроил 2019 йилнинг 8 июнь куни мексикалик Норберто Гонсалесга қарши рингга кўтарилади. Жанг Нью-Йорк шаҳридаги машҳур “Мэдисон Сквер-Гарден”да ўтказилади.