“Ўзавтосаноат” трансформация қилинади ва имтиёзлари хатловдан ўтказилади

Local

image

Трансформация қилинадиган йирик давлат корхоналари ва хўжалик бирлашмалари рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида белгиланди.

Рўйхатдан “Навоий кон-мeталлургия комбинати”, “Ўзбекнефтгаз”, “Ўзтрансгаз”, “Ҳудудгазтаъминот”, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари”, “Ўзбекгидроэнерго”, “Ўзкимёсаноат”, “Ўзбекистон почтаси”, “Ўзбектелеком”, “Ўздонмахсулот”, “Ўзавтосаноат”, “Тошшаҳартрансхизмат”, “Ўзбeкистон тeмир йўллари”, “Uzbekistan Airways”, “Uzbekistan Airports” ва бошқа корхоналар ўрин олган.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Давлат активлари агентлиги 2020 йил 1 декабрга қадар рақобат муҳитига таъсир қиладиган имтиёз ва преференцияларни хатловдан ўтказиб, уларни бекор қилиш бўйича қарор лойиҳасини Ўзбекистон президенти администрациясига киритади.

Корхоналарни трансформация қилиш жараёнлари билан биргаликда улар фаолият юритадиган соҳада бозор муносабатлари тамойилларига тўлиқ ўтиш, рақобат муҳитини шакллантириш ҳамда хусусий секторни жалб қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.


Rate Count

136

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic