Рақобат муҳитига таъсир қиладиган имтиёз ва преференциялар хатловдан ўтказилади

Жамият

image

Жорий йилнинг 1 декабригача корхоналарга берилган имтиёз ва преференциялар хатловдан ўтказилиб, бекор қилиш бўйича қарор лойиҳаси тайёрланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида белгиланди.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги:

2020 йил 1 декабрга қадар рақобат муҳитига таъсир қиладиган имтиёз ва преференцияларни хатловдан ўтказиб, уларни бекор қилиш бўйича қарор лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритади;

Трансформация қилинадиган йирик давлат корхоналари ва Корпоратив бошқарув ва молиявий аудит жорий этиладиган, операцион самарадорлиги ошириладиган давлат иштирокидаги корхоналарни трансформация қилиш жараёнлари билан биргаликда улар фаолият юритадиган соҳада бозор муносабатлари тамойилларига тўлиқ ўтиш, рақобат муҳитини шакллантириш ҳамда хусусий секторни жалб қилиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади;

2021 йил 1 январга қадар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда “Ўзагросервис” ва “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамиятлари фаолиятини танқидий кўриб чиқиб, уларнинг фаолиятини бозор тамойиллари асосида йўлга қўйиш ва соҳада хусусий секторни ривожлантириш бўйича таклифлар киритади.


Мақола муаллифи

Теглар

корхона имтиёз

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг