UzAuto Motors'да коррупцион ҳолат аниқланди
3-саҳифа
−
15 Июль
24631Ижтимоий тармоқларда UzAuto Motors АЖ томонидан жорий йилнинг 8 июль куни ўтказилган 1,3 миллиард сўмлик давлат харидида яқин қариндошлар иштирок этиб, ғолиб бўлганлиги юзасидан хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, ўтказилган ўрганишда ушбу харид жараёнида иштирок этган тадбиркорлик субъектларининг раҳбар ва таъсисчилари яқин қариндош эканлиги, шу боис мазкур жамиятлар аффилланган шахслар ҳисобланиши маълум бўлган. Харид комиссияси томонидан юқоридаги давлат харидларини амалга оширишда “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг бир қатор талаблари бузилганлиги сабабли буюртмачига харид натижаларини бекор қилиш ҳақида тақдимнома киритилган.
Ўрганиш жараёнида тўпланган ҳужжатлар айбдор шахсларга қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга юборилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь