“UzAuto Motors” АЖга бош директор тайинланди
Жамият
−
27 Апрель 2021 17483 1 дақиқа
Рустам Бахтиёрович Ражабов “UzAuto Motors” акциядорлик жамиятига бош директор этиб тайинланди. Бу ҳақда Корпоратив ахборот ягона порталидаги маълумотлар дарак бермоқда.
Жорий йилнинг 26 апрель куни “UzAuto Motors” АЖ юқори бошқарув органи томонидан навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилган.
Унда компанияга бош директор тайинлаш ҳақида умумий йиғилиш томонидан қарор қабул қилинган.
Қарор билан Рустам Ражабов компаниянинг 2021 йилдаги натижалари кўриб чиқилгунга қадар, лекин 2022 йил 30 июндан кеч бўлмаган, бир йиллик муддатга бош директор этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Рустам Ражабов шу кунга қадар компанияни бош директор вазифасини вақтинчалик бажарувчи сифатида бошқариб келаётган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь