“UzAuto Motors” 2020-2021 йилларда давлатга қанча солиқ тўлаган?
Жамият
−
01 Декабрь 2021
118912020 йилда “UzAuto Motors” АЖ томонидан давлат бюджетига жами 1,3 трлн сўм солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар (товарлар импорти учун тўловлар бундан мустасно) тўланган. Жами давлат бюджети даромадларидаги салмоғи 0,98 фоизни ташкил қилган. Бу ҳақда Молия вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Шу билан бирга, товарлар импорти учун тўланган божхона тўловлари 2,3 трлн сўмни ташкил қилган.
Қайд этилишича, “Фуқаролар учун бюджет”да кўрсатиб ўтилган йирик солиқ тўловчилар, фақат республика ичида тўлайдиган солиқлари бўйича рўйхат қилинган бўлиб, бу тўловлар таркибида республика ҳудудига олиб кириладиган товарлар учун тўланадиган божхона тўловлари киритилмаган.
Шунингдек, компаниянинг жорий йилнинг январь-октябрь ойлари мобайнидаги бюджетга тўловлари 751,5 млрд сўмни ташкил этиб, йил якунига қадар ушбу кўрсаткич 950 млрд сўмга етиши кутилмоқда, давлат бюджетининг умумий даромадлари кутилаётган миқдорида 0,56 фоизни ташкил қилади.
Бундан ташқари, импорт қилинган товарлари учун шу даврда тўланган божхона тўловлари 2 трлн 376,2 млрд сўмни ташкил қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь