Ўз жонига қасд қилган 24 ёшли маҳкум ҳақида қўшимча маълумот берилди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Навоийда жазо муддатини ўтаётган маҳкум сақлаш камерасида ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар берилган эди. У  Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани судининг ҳукмига кўра, 14 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилгани аниқланди. Бу ҳақда  Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) маълум қилди. 

Аниқланишича, 24 ёшли маҳкум Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани судининг 2021 йил 10 ноябрдаги ҳукмига кўра, Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) ва 60-моддаси (бир неча ҳукм юзасидан жазо тайинлаш) билан 14 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган.

Омбудсманга тақдим қилинган маълумотларга кўра, марҳум Ф.Қ. муқаддам руҳиятининг ўзгариши билан боғлиқ бошқа касалликларга мойиллиги бўлган маҳкумлар рўйхатида турган. У жазо муддатини ўташи давомида 23-сонли маҳкумларга мўлжалланган ихтисослаштирилган шифохонанинг психиатрия бўлимида 2 маротаба даволанган.

Марҳумнинг оила аъзолари унинг жазо муддатини ўташи давомида қисқа ва узоқ муддатли учрашувга келишмагани, фақатгина маҳкум Ф.Қ. улар билан 6 маротаба телефон орқали суҳбатлашгани аниқланган.

Шунингдек, марҳумнинг ноодатий хатти-ҳаракатлари сабабли муассасадаги бошқа маҳкумлар у билан бир камерада ўтиришни истамагани сабабли маҳкум Ф.Қ. 2023 йил 24 декабрь кунидан буён алоҳида сақланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан махсус прокуратура томонидан суриштирув ишлари олиб бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий қамоқхона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг