Ўйин вақтида Каземиронинг уйини тунаб кетишди

Спорт 1573
image

Кеча, 28 сентябрь куни Испания чемпионатининг "Реал" ҳамда ярим "Атлетико" жамоалари ўртасидаги баҳс вақтида "Реал"ҳимоячиси Каземиронинг уйи тунаб кетилди.

Ўғрилар Каземиронинг рафиқаси ва қизи уйда бўлиб турган пайтда ўғриликни амалга оширган. Улар қимматбаҳо буюмлар ва бир қанча пулларни олиб кетган. Ҳозирча йўқолган нарсаларнинг умумий суммаси аниқланяпти.

Кейинги вақтларда Испанияда футбол ўйинлари вақтида футболчиларниг уйини тунаш ҳодисаси кўпайиб кетди. Бунга қадар "Реал"нинг бир қанча футболчиларининг уйига ҳам ўғрилар кирганди.

Маълумот учун, 1992 йилда туғилган Каземиро "Реал" ҳамда Бразилия миллий терма жамоасида сўп суради.

У Чемпионлар Лигасининг тўрт карра ғолиби, Бразилия ёшлар жамоасида Жаҳон ва Жанубий Aмерика чемпиони, Aмерика кубоги ва 2018 йилги Жаҳон кубогининг иштирокчиси.

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 59
Рейтинг: 2.9
Будьте в курсе событий!
×
×