Уй томидан ўзбекистонликнинг жасади топилди

Олам

image

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилди. Бу ҳақда ТИВ Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига таяниб хабар берди.

Бош консулхона берган маълумотга кўра, жорий йилнинг 19 июль куни мазкур шаҳарнинг Москва туманидаги уй томида Ўзбекистон фуқароси У.А.нинг жасади топилган. Полиция ўлимга электр токи уриши сабаб бўлганини маълум қилди.

Бош консулхона вазиятни назоратга олган ва Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Ваколатхонаси билан биргаликда консуллик-ҳуқуқий масалаларни ҳал қилиш ва марҳумнинг жасадини Ватанга юборишда ёрдам бериш билан шуғулланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Санкт-Петербург

Баҳолаганлар

127

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг