“Ўтда ёнмас, сувда чўкмас” Бабаян ўзбек футболига қайтмоқда
Спорт
−
09 Июль 2021
15604
Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Самвел Бабаян жорий йилниг 10 июль кунидан эътиборан, “Навбаҳор” клубида расман иш бошлаши кутилмоқда. Кеча, 8 июль куни клубнинг мухлислар каналида “Навбаҳор” президенти Отабек Саматов Бабаян билан музокаралар ўтказаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов бунга розилик билдирсагина, терма жамоа собиқ устози “лочинлар” сафида иш бошлаши айтилган эди. Сўнгги хабарларга кўра, барчаси ижобий ҳал этилган ва Самвел Бабаян расман “Навбаҳор”да иш бошлайдиган бўлди.
Жамоа Ўзбекистон Суперлига 1-туридан сўнг собиқ мураббий Нўмон Ҳасановни истеъфога чиқарган эди. Суперлигасининг 12-туридан ўрин олган “Андижон”га қарши учрашувдан сўнг (0:1) эса Виктор Жалиловга ҳам чиқиш эшиклари кўрсатиб қўйилди.
Маълумот учун, Бабаян мураббийлик фаолиятини Тошкентнинг “Пахтакор” клубида бошлаган. Кейинроқ у Латвиянинг “Спартак” ва Тошкентнинг “Локомотив” ва Хитойнинг “Чаньчунь Ятай” клубларида ишлаган.