Ўта хавфли рецидивист қайта ўғирлик қилганлиги учун 6 йилга қамалди

Жамият

image

Бухоро вилоятида қайта ўғрилик қилгани сабабли ўта хавфли рецидивист деб топилган фуқаро 6 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилди.

Қайд этилишича, 2019 йил 21 ноябрь куни соат тахминан 14:30 да фуқаро 59 ёшли Э.Ҳ., суд томонидан ўта хавфли рецидивист деб топилган бўлишига қарамасдан, бундан ўзига тегишли хулоса чиқармай ахлоқан тузалиш йўлига кирмасдан такроран ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилди. Маҳкум Бухоро шаҳар Ислом Каримов кўчаси 146/15-уйга кириш дарвозаси очиқлигидан фойдаланган ҳолда ушбу уйга ғайриқонуний равишда кириб, фуқаро Ш.И. га тегишли бўлган нархи 2 000 000 сўмлик оқ рангли икки бош қўйларини яширин равишда ўғирлаб ҳодиса жойидан яширинган.

Ҳолат юзасидан Бухоро шаҳри бўйича Ички ишлар органи Фуқаровий масалалар бўлими ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Э.Ҳ., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 моддаси 4 қисми "б" банди (ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов жараёнида Э.Ҳ. га айблов эълон қилиниб, "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. 2020 йил январь ойида жиноят иши айблов хулосаси билан тегишли судловга юбориш масаласини ҳал қилиш учун шаҳар прокуратурасига юборилган.

Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг 2020 йил 10 февраль кунидаги ҳукмига кўра, фуқаро Э.Ҳ., ЖКнинг 169 моддаси 4 қисми "б" бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган. Унга нисбатан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИВ жиноят рецидивист

Баҳолаганлар

55

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made