Усмоновнинг USM холдингига янги раҳбар тайинланди
Бизнес
−
15 Июль 2023
10875Миллиардер Алишер Усмоновнинг активларини бошқарувчи USM холдингига Оксана Горшкова янги директор этиб тайинланди. Бу ҳақда ”Forbes.ru” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Оксана Горшкова 2012 йилдан, холдинг ташкил этилганидан бери USM да ишлайди ва кетма-кет бир қатор етакчи вазифаларни, хусусан, USM нинг маъмурий, операцион ва бошқарувчи директори, шунингдек USM ТЕЛЕКОМ ва бошқа бизнесларининг бошқарувчи директори бўлиб ишлаган.
USM нинг олдинги директори Еркўжа Оқилбек ишдан ўз хоҳишига асосан бўшаган. У 2022 йилда USM бош директори бўлган. Холдингнинг турли тузилмаларида Еркўжа Оқилбек 2020 йилдан бери ишлаб келган. 2020 йил июлдан 2021 йил августгача у “ЮЭСЭМ ТЕЛЕКОМ” МЧЖнинг ички аудит ва стратегик лойиҳалар бўйича директори бўлиб, кейинчалик “ХК ЮЭСЭМ” МЧЖнинг молиявий режалаштириш, назорат ва ички аудит бўйича директори ўринбосари лавозимини эгаллаган. Шунингдек, Оқилбек USM, “Мегафон”, “Металлоинвест” ва “Удокан мис”, “Аккерманн Цемент” ва перспектив технологияларни ривожлантириш маркази директорлар кенгаши аъзоси бўлган.
Малумот ўрнида, Усмонов Россиядаги энг йирик темир рудаси ишлаб чиқарувчи “Металлоинвест” ва “Мегафон” компанияларини назорат қилувчи Россия инвестиция холдинги USM нинг 49 фоиз улушига эга.
LiveБарчаси