Усмонов Каримов ва Мирзиёев даврини солиштирди

Таҳлил 95603
image
-

Ғарб давлатлари томонидан киритилган санкциялар Алишер Усмоновнинг нафақат Россиядаги бизнесига, балки сўнгги бир неча йил ичида кўп вақтини ўтказаётган Ўзбекистондаги фаолиятига ҳам таъсир қилди. Бу ҳақда тадбиркорнинг ўзи “Forbes” нашрига берган интервьюсида сўз очди. 

Миллардер билан суҳбатлашган журналистга кўра, Усмонов Ўзбекистон пул қўйган энг катта А-list ўйинчисидир. Бир неча йил аввал раҳбарият алмашинуви тараққиётни секинлаштирган қўшни Қозоғистон сингари, Ўзбекистон ҳам янги раҳбарияти билан олдинга катта қадам ташлашга ҳаракат қилмоқда. Бу жуда қадимий дунё. 

“Ўзбекистон Ислом Каримов режими даврида бой берилган бир неча ўн йилликлардан сўнг, таъсирчан ислоҳотлар йўлини бошдан кечирмоқда. Ўша пайтларда [Каримов даврида] мен бу ерда на ишлай олардим ва на яшай олардим. Аммо бугун мен ўз мақсадимни Ўзбекистонга ўз салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқаришда ёрдам беришда кўраман. Бу иқтидорли ва меҳнаткаш инсонларга бой мамлакат”, дея таъкидлади Усмонов.

Шунингдек, у Мирзиёев Ўзбекистонни дунёга олиб чиқиш учун “бор кучини” сарфлаётганини қўшимча қилди.

Тадбиркорнинг таъкидлашича, у сиёсат билан шуғулланмаган ва ҳеч қачон Россия давлатидан ҳеч нарса олмаган — 1990 йилларда давлат мулкини хусусийлаштириш пайтида ҳам, ундан кейин ҳам. 

“Ўйлайманки, ҳозир инвесторлар учун Ўзбекистон бозорига кириш учун қулай вақт. Мен ҳаммани бу ерга сармоя киритишга ундаганман. Мен акциядор бўлган компаниялар бу ерда металлургия, цемент ишлаб чиқариш ва телекоммуникация соҳаларига сармоя киритмоқда”, дея таъкидлади Усмонов.

У, шунингдек, мамлакатга сармоя киритишни кўпайтириш ниятида эканлигини ва Ўзбекистонда ишлаб топган барча пуллари Ўзбекистонда қолдиришини маълум қилди.

“Forbes”нинг қўшимча қилишича, Ғарб IT-оутсоурcинг компаниялари сиёсий хавф туфайли Россиядан чиқиб кетишга интилаётган бир пайтда Ўзбекистон россиялик техник ходимларга қизиқиш билдирмоқда. Уларнинг айримлари Тошкентга кетяпти.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 4287
Рейтинг: 3
t
×