Усмон октагонга қайтмоқда. Унинг навбатдаги рақиби Бакли бўлади

Спорт

image

Ярим ўрта вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони нигериялик Камару Усмон ўзининг навбатдаги жангини америкалик Хоакин Баклига қарши ўтказадиган бўлди. Бу ҳақда промоушен матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, Усмон ва Бакли ўртасидаги тўқнашув жорий йилнинг 14 июнида АҚШнинг Атланта шаҳрида бўлиб ўтадиган UFC Atlanta турнири доирасида ўтказилади. 

Маълумот ўрнида, Камару Усмон охирги жангини 2023 йилда Ҳамзат Чимаевга қарши ўтказган ва очколар ҳисобига кўра мағлуб бўлган. Бакли эса 2024 йилнинг декабрида Колби Ковингтонга қарши октагонга кўтарилиб, нокаут эвазига ғалаба қозонган эди. 

Қайд этиш керак, Бакли 2024 йилда ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоевни очколар ҳисобига кўра, мағлуб этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Камару Усмон Хоакин Бакли UFC Atlanta

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг