Ўсмирлар орасида гиёҳвандлик урчияпти. Ҳукумат хавотирда
Олам
−
14 Март 2023
8544Қозоғистонда расман рўйхатга олинган 18 минг гиёҳванд бор, аммо улар статистик маълумотларда кўрсатилганидан беш баравар кўп. Шу боис мамлакатда олий таълим муассасаларида талабаларни доимий скрининг текширувдан ўтказиш амалиёти жорий қилиняпти. Бу ҳақда Қозоғистон Ички ишлар вазири Марат Ахметжанов Гиёҳвандлик билан курашишнинг уч йилга мўлжалланган комплекс режасида айтилган.
Мазкур режанинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:
• гиёҳвандликнинг ўта хавфли турлари, айниқса, синтетик гиёҳвандлик воситаларига қарши курашиш;
• гиёҳвандликни эрта аниқлаш тизимини жорий этиш;
• гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчи шахсларнинг ҳисобини шакллантириш; ваколатли органларнинг ваколати ва мақомини ошириш;
• моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.
Вазирнинг айтишича, гиёҳвандлик билан боғлиқ вазиятга учта асосий омил таъсир кўрсатмоқда:
• афғон героинининг Шимолий йўналиш бўйлаб Марказий Осиё давлатлари, Қозоғистон, Россия ва бошқа давлатлар орқали олиб ўтилиши
• Европага, жанубий вилоятларда (Шуя водийси ва Қизилўрда вилояти) наша хомашё базаси мавжудлиги;
• энг хавфли омил – синтетик гиёҳванд моддаларнинг тарқалиши.
Маълум қилинишича, Қозоғистонда жорий йилда қайд этилган ҳар еттинчи жиноят наркотик савдоси билан боғлиқ. Жумладан, 604 та гиёҳвандлик билан боғлиқ ноқонуний сайтлар аниқланган.
“Бугунги кунда талабалар ўртасида гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш фактлари аниқланмоқда. Шу боис келгусида скрининг тизимини жорий этиш режалаштирилган. Бу жамиятда гиёҳвандлик даражасини холисона баҳолаш, шунингдек, гиёҳвандлик ҳолатларини эрта босқичда, айниқса, ўсмирлар ўртасида аниқлаш имконини беради”, дея тушунтирди ИИВ раҳбари.
Ахметжанов Қозоғистонда гиёҳвандларни аниқ ва ишончли рўйхатга олиш йўқлигини айтиб ўтган. Давлатда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 18 минг нафар наркоман бор, бироқ уларнинг ҳақиқаий сони расмий рақамлардагидан беш баробар кўп, дейди экспертлар.
Ҳукумат йиғилишида ИИВ раҳбарининг аниқлик киритишича, скрининг текшируви таълим муассасаларига, ишга жойлашиш, давлат хизмати ва Қуролли Кучлар сафига қабул қилинганда тиббий кўрикдан ўтиш доирасида ўтказилиши таклиф этилади.
Жавоҳир Қадамов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь